Ўзбекистон | 14:57 / 06.03.2024
6303
2 дақиқада ўқилади
Мажбурий суғуртанинг янги турларини жорий этиш режалаштирилмоқда
2025 йилга қадар “такафул” (исломий суғурта) тамойиллари ва маҳсулотлари ишлаб чиқилади.
Президент томонидан “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.
2024 йил 1 сентябрдан:
- суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади;
- суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;
- Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар рейтингини юритади ва ОАВда эълон қилиб боради.
Суғурталовчиларнинг табақалаштирилган устав капитали миқдорлари тасдиқланмоқда.
Ҳужжат билан:
- суғурта қилдирувчиларни (жабрланувчиларни) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш;
- бакалавриатда “суғурта иши” йўналиши бўйича ўқиш муддатини 4 йилдан 3 йилгача қисқартириш таклифини киритиш;
- 2025 йил 1 январга қадар босқичма-босқич қуйидагиларни жорий этиш:
- юридик шахсларнинг кўчмас мулкини табиий ва техноген офатлардан мажбурий суғурта қилиш тизимини;
- такафул тамойилларини ва маҳсулотларини жорий этиш;
- юклатилган суғурта турларини кенгайтириш.
Мавзуга оид
14:31 / 13.11.2024
Хизматда жароҳат олган ҳарбийларга суғурта тўлови берилади
20:40 / 06.11.2024
AstraZeneca акциялари қиймати Хитойдаги терговлар фонида тушиб кетди
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024