Зеленский Греция бош вазири билан учрашаётган вақтда Россия Одессани ўққа тутди
Украина президенти Володимир Зеленский Греция бош вазири Кириакос Мицотакис билан Одессага ташрифи вақтида Россия қўшини шаҳар бўйлаб ракета зарбаси йўллаганини тасдиқлади.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, зарба оқибатида ҳалок бўлганлар бор.
«Биз бугун шундай зарбага гувоҳ бўлдик. Сиз кимга қарши турганимизни кўрдингиз. Уларга қаерга зарба беришнинг фарқи йўқ, — деган Украина президенти Мицотакис билан қўшма матбуот анжумани вақтида. — Ҳали барча тафсилотлардан хабардор эмасман, аммо қурбонлар ва жароҳатланганлар борлигини биламан. Уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман».
Тонгда Одессада ҳаво тревогаси эълон қилинган.
Protothema газетаси Греция ҳукуматидаги манбага асосланиб берган хабарга кўра, россияликлар ракетаси Зеленский турган жой яқинида қулаган. Мицотакис эса зарба вақтида ракета тушган жойдан 150 метр масофада бўлган.
Зеленскийнинг Мицотакис билан учрашуви режа бўйича ўтган.
Икки етакчининг матбуот анжумани хавфсизлик нуқтайи назаридан жонли эфирда трансляция қилинмаган.
Матбуот анжумани чоғида Мицотакис бўлиб ўтган ҳодисани шундай тасвирлаган: «Бизга жуда яқин жойда сиреналар овози ва портлашларни эшитдик. Биз ҳимояланган жойга боришга ҳам улгурмадик. Бу жуда ёрқин тажриба бўлди».
«Бундай илиқ қабул учун миннатдорчилик билдираман, — дея қўшимча қилган бош вазир. — Россиянинг яқинда рўй берган жирканч зарбаси туфайли чин дилдан ҳамдардлигимни билдираман. Бугун Одессада бўлиб, шаҳарни айланиб, ларзага тушдим. Бу вайронгарчиликнинг даҳшатли манзараси, бошқа томондан эса — украинларнинг енгилмаслиги ва жасорати ифодасидир».
Мицотакиснинг Одессага ташрифи ҳақида олдиндан расман анонс қилинмаганди.
Сешанба куни кечқурун ва чоршанбага ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Украина ҳудуди бўйлаб, жумладан Одесса йўналишида зарбдор дронлар учирганди. Маҳаллий расмийлар Одесса районида уриб туширилган дрон парчалари тушиши оқибатида дам олиш маскани, газ қувури, хусусий сектордаги турар жой биноси шикастлангани ҳақида хабар берган.
Мавзуга оид
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
13:20 / 26.11.2024