Самарқандда 10 кунда тўрт нафар гўдак вафот этгани маълум қилинди
Ҳозирда прокуратура органлари томонидан барча ҳолатлар ва ўлим сабаблари ўрганилмоқда.
Самарқанд вилоятида бир ҳафта мобайнида чақалоқлар ўлими билан боғлиқ тўртта ҳолат содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокимлигида 20-29 феврал кунлари оралиғида содир бўлган гўдаклар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар муҳокама қилинган.
4 нафар гўдакнинг икки нафари Оқдарё туманида бир нафардан Нуробод ва Ургут туманларида вафот этгани айтилган.
Йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, оилавий шифокорлар, патронаж ва доя ҳамшираларнинг ҳолатлар бўйича ҳисоботи эшитилган.
Муҳокама якунида масъулларга хориждан мутахассисларни олиб келиб, энг аввало, она ва гўдак ўлими юқори бўлган ҳудудлар тиббиёт ходимларини репродуктив саломатлик ва ҳомиладорлар парвариши бўйича ўқитиш, туғуруқхоналарни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилган.
Қайд этилишича, ҳозирда прокуратура органлари томонидан тиббиёт ходимларининг қўйган ташхислари ва гўдаклар ўлими сабаблари, масъулларнинг ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги масалалари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024