Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 мартдан Варшава-Тошкент йўналишида биринчи тўғридан тўғри ҳаво қатнови йўлга қўйилади
Полша Инвестициялар ва савдо агентлиги Ўзбекистон пойтахтида ўз ваколатхонасини очади ва 13 мартдан бошлаб Варшава-Тошкент-Варшава йўналиши бўйича биринчи тўғридан тўғри ҳаво қатнови йўлга қўйилади.
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Полша ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Марек Правда билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Полша муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва аввал эришилган келишувларнинг амалий ижроси муҳокама қилинди. Томонларнинг барча йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлиги тасдиқланди.
Жорий йилга режалаштирилган қўшма тадбирлар, жумладан, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон–Полша ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, Полша Инвестициялар ва савдо агентлигининг Тошкентда ваколатхонасини очиш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди.
Шу йилнинг 13 март куни Варшава–Тошкент–Варшава йўналиши бўйича йўлга қўйиладиган биринчи тўғридан тўғри ҳаво қатновининг муҳим аҳамияти таъкидланди.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
10:46 / 12.05.2025
Туск: Варшава савдо марказидаги ёнғин — Россия махсус хизматлари буюртмаси натижаси
11:04 / 10.05.2025