Ўзбекистон | 07:20 / 09.03.2024
5244
1 дақиқада ўқилади

Ўтган ўқув йилида қанча хотин-қизлар магистр дипломини олгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2022-2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура босқичини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган. 

Статистика агентлиги хабарига кўра, битирувчи 2 359 нафар хотин-қизлар таълим йўналишида магистр дипломига эга бўлган

Шунингдек:

  • санъат ва гуманитар фанлар – 1 768 нафар;
  • табиий фанлар, математика ва статистика – 885 нафар;
  • муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 731 нафар;
  • бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 620 нафар;
  • ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 543 нафар;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 392 нафар;
  • қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 265 нафар;
  • хизматлар – 179 нафар;
  • ахборот-коммуникация технологиялари – 176 нафар.

Мавзуга оид