Ўзбекистон | 13:33 / 11.03.2024
5025
2 дақиқада ўқилади

Экология вазирлиги махсус чиқинди пакетларини харид қилиш бўйича тижорат таклифларини қабул қилади

Фото: Экология вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи тадбиркорлардан махсус чиқинди пакетларини харид қилиш бўйича тижорат таклифларини қабул қилади.

Харид қилинадиган пакетларга қўйиладиган талаблар:

1. Пакетлар микроорганизмлар иштирокида биопарчаланиш хусусиятига эга бўлиши керак ёки таркибида крахмал бўлган органик чирувчи маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган бўлиши керак;

2. Пакетлардан чиқиндиларни саралаб йиғишда фойдаланилади; 

3. Пакетларнинг ҳар бири ихчам шаклда йиғилган, тахланган, бир-бирига кетма-кет уланган, ўралган рулон ҳолатида ишлаб чиқарилган бўлиши лозим;

4. Пакетларнинг ранги:

— шаффоф, рангсиз;
— қора;
— жигарранг.

5. Пакетларнинг сиғими, ўлчами, юк кўтарувчанлиги ва қалинлиги:

— жигарранг: эни — 55 см, бўйи — 65 см, сиғими — 20-25 л ва қалинлиги 40 микрон — 60 минг дона;

— шаффоф рангсиз: — эни – 60 см, бўйи – 90 см, сиғими – 40-45 л, қалинлиги 60 микрон – 30 минг дона ҳамда эни – 55 см, бўйи – 65 см, сиғими – 20-25 л, қалинлиги – 40 микрон – 30 минг дона;

— қора рангли: эни — 60 см, бўйи – 90 см, сиғими – 40-45 л, қалинлиги – 60 микрон – 30 минг дона ҳамда эни – 55 см, бўйи – 65 см, сиғими – 20-25 л, қалинлиги – 40 микрон – 30 минг дона.

6. Пакетларнинг дизайни қуйидагича бўлиши керак:

Тижорат таклифлари 14 март соат 11:00 гача қабул қилинади. Таклифларни вазирликнинг [email protected] электрон почтаси орқали юбориш ёки +998(71) 270-07-70 (9991) рақамларига қўнғироқ қилиб, етказиш мумкин.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид