Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 март куни ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади
«Ўзгидромет» 13 март, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...+3 даража, кундузи +6...+8 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0...-5 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Тошкент вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража, кундузи +0...+5 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025