Жаҳон | 11:13 / 12.03.2024
12118
3 дақиқада ўқилади

«Бу филм бўлмаслигини истардим» — Мариупол ҳақидаги ҳужжатли филм «Оскар» олди

Mstyslav Chernov / AP / Courtesy of Sundance Institute

Украиналик журналист Мстислав Чернов томонидан ишланган «Мариуполда 20 кун» филми йилнинг энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли филми деб топилиб, «Оскар» билан тақдирланди.

Мазкур ҳужжатли филм Россия ва Украина уруши рамзларидан бирига айланган Мариуполда босқиннинг илк ҳафталарида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Таркибида режиссёр Мстислав Чернов, фотосуратчи Евгений Малолетка ва продюсер Василис Степаненко ҳам бўлган Associated Press мухбирлари жамоаси 20 кун давомида Россия қўшини қамалидаги шаҳар ҳаётини тасвирга олишган. 

Улар кўчалар, шифохона, бомбардимон қилинган туғуруқхонада ўз кўзлари билан гувоҳ бўлган ва тасвирга олишга улгурган кадрларини ҳужжатли филмга айлантиришган.

Картина режиссёри Лос-Анжелесдаги тадбирда мукофотни қабул қилиш вақтида таъсирли нутқ сўзлади.

«Бу Украина тарихидаги илк «Оскар». Бу мен учун шараф. Аммо, катта эҳтимол билан, мен бу саҳнада туриб «Бу филм бўлмаслигини истардим» деб айтаётган илк режиссёрман. Мен бу мукофотимни Россия ҳеч қачон Украинага ҳужум қилмаслиги, ҳеч қачон шаҳарларимизни эгаллаб олмаслиги, ўн минглаб украинларни ўлдирмаслиги, фуқароларимиз ва ўз ерини ҳимоя қилаётган аскарларимизни асирликда ушлаб турмаслиги учун бериб юборган бўлардим.

Аммо мен тарихни, бўлиб ўтган ишларни ўзгартира олмайман. Аммо биз барчамиз биргамиз. Сиз [тадбирда жам бўлган кинематографистлар] — тарихдаги энг истеъдодли инсонларсиз. Биз тарих тўғри ёзилишига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Ва ҳақиқат тантана қилади. Ва Мариуполдаги одамлар ҳамда ўз жонини фидо қилганлар ҳеч қачон унутилмайди. Филмлар хотираларни, хотиралар эса тарихни шакллантиради. Барчага раҳмат, Украинага раҳмат. Украинага шон-шарафлар бўлсин!»

photo_2024-03-12_11-46-15.jpg

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти