Лвивда мактаб ўқувчилари ўқ отиш ва дрон учиришни ўрганмоқда, Лиман яқинида украин ҳарбийлари янги жангларга тайёрланмоқда
Украинадаги урушнинг 747-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- CNN Россия Ғарб Украина учун ишлаб чиқараётганидан уч баробар кўпроқ снаряд ишлаб чиқараётгани ҳақида хабар берди.
- Путин уруш бошланганидан буён учинчи марта мудофаа вазирининг ички таъминот бўйича ўринбосарини алмаштирди. Бу лавозимга генерал-лейтенант Андрей Булига тайинланган.
- Украинада 2022 йил мартида қарийб бир ой мобайнида Черниҳив областининг Яҳидне қишлоғида мактаб ертўласида 360 дан ортиқ кишини гаровда ушлаб турган 15 нафар россиялик ҳарбийга сиртдан ҳукм ўқилди.
- Россия дронлари Одесса ва Харкив областларига ҳужум қилди, жабрланганлар йўқ.
- The New York Times хабарига кўра, Украина катта эҳтимол билан 2024 йил ёзигача ваъда қилинган 45 та F-16 қирувчи самолётларидан фақат 6 тасини қабул қилиб олади, қолган самолётлар йил охиригача ва 2025 йил бошида етказиб берилади.
- «Мариуполда 20 кун» филми «Энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли филм» категориясида «Оскар» мукофотини қўлга киритди.
- Володимир Зеленский Рим папасининг музокаралар ўтказиш «жасурлиги» ҳақидаги сўзларини «виртуал воситачилик» деб атади.
- Венгрия бош вазири Виктор Орбан Доналд Трамп сайловда ғалаба қозонса, АҚШ Украинага пул беришни тўхтатиши ва «уруш якунланиши» ҳақида гапирди.
Лвивда мактаб ўқувчилари дрон учириш ва тез тиббий ёрдам кўрсатишни ўрганмоқда
Лвивда юқори синф ўқувчилари учун мажбурий бўлган «Украина ҳимояси» фани бўйича машғулотлар ўтказиш учун ҳарбий-ватанпарварлик марказлари очилди. Шундай марказлардан биринчиси «Звитяга» («Жасорат») 2023 йил майида очилган, августда иккинчиси иш бошлаганди, шаҳарда жами 12 та шундай марказлар фаолият кўрсатиши кўзда тутилган. Мактаб ўқувчилари бу ерда ўқ отишни, дронлар учиришни ҳамда жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўрганишади. Ҳарбий-ватанпарварлик марказларининг асосий вазифаси мактаб ўқувчиларини ўқитиш бўлса-да, дарслардан кейин улар ўз тайёргарлик даражасини оширишни истовчи фуқаролар учун ҳам очиқ бўлади.
Украина қуролли кучларининг Лиман атрофидаги бўлинмаси
Оккупация остидаги Донецк шаҳридан тахминан юз километр шимолда жойлашган Лиман шаҳри стратегик муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. 2022 йил май ойи охирида рус қўшини шаҳарни эгаллаганди, аммо ўша йил октябридаёқ Украина қуролли кучлари Лиманни озод этишга муваффақ бўлган. Арвоҳ-шаҳарга айланган Лиман атрофида ҳамон жанглар давом этмоқда.
Санкт-Петербургдаги билбордлар
Мавзуга оид
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024