Операторларга телекоммуникация инфратузилмаси объектидан бирга фойдаланишга рухсат берилади
Жорий йилнинг 11 март куни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Телекоммункациялар тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Фото: senat.uz
Бугунги кунда янги қурилган кўп қаватли уйларнинг айримларида тегишли инфратузилма кўзда тутилмагани сабабли қайта қурилиш ишларини олиб боришга тўғри келмоқда. Ушбу оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида бундан кейин бино ва иншоотлар қурилишида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлади.
Хусусан, кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг аризаси бўлганда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бинода мавжуд инфратузилмадан беғараз фойдаланиш имконияти яратилади. Операторларга телекоммуникация инфратузилмаси объектларидан биргаликда фойдаланишга рухсат берилади.
Қонун билан телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи субъектларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Қонунга кўра энди банк, тўлов тизими, тўлов ташкилоти, электрон тижорат платформаси иловалари орқали хизматларни кўрсатишда телекоммуникациялар соҳасида фаолият юритиш учун лицензия талаб этилмайди.
Бундан ташқари, қонун нормалари конституцияга мослаштирилиб, телекоммуникациялар соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш эканлиги белгилаб қўйилмоқда.
Мавзуга оид

07:30 / 03.01.2025
Телекоммуникация хизматлари меъёрга мувофиқлиги юзасидан мониторинг амалга оширилади

20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади

12:12 / 03.12.2024
Фавқулодда вазиятларда телекоммуникация тармоқларини бошқариш қоидалари тасдиқланди

13:50 / 24.10.2024