Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Эрон вилоятлари ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилади
Эроннинг Язд устони Хоразм вилояти билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга қизиқиш билдирмоқда.
Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Язд устони (вилояти) губернатори Меҳран Фатеми билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва маданий-гуманитар алоқаларни янги босқичга кўтариш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Меҳран Фатеми, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик доирасида Язд ва Хоразм вилоятлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатишга қизиқиш билдирди.
Томонлар мазкур йўналишдаги вазифаларни бошлаш мақсадида галдаги тадбирлар режаси тўғрисида ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025