Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё ўзанида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади
1 майдан бошлаб ўзанидан норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинадиган дарёлар (Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё) рўйхатига Сирдарё дарёси ҳам қўшилди. Ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади.
Президентнинг 2024 йил 11 март куни имзолаган фармони билан “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
2024 йил 1 майдан Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади, шунингдек, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади.
Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, қирғоқбўйи минтақасидаги бузилган ерларнинг табиий ҳолатини қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 майдан бошлаб ўзанидан норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинадиган дарёлар рўйхатига дастлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари киритилган эди. Юқоридаги ҳужжат билан бу рўйхатга Сирдарё дарёси ҳам қўшилди.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
16:41 / 15.05.2025