Жамият | 07:47 / 12.03.2024
24796
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги қурилиш майдонида ишчи вафот этди

Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уй қурилишида ишлаётган 23 ёшли йигит бошига 14-қаватдан қолип тушиб кетиши оқибатида вафот этди. 

11 март куни Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги қурилишда ишлаётган ишчи ходимнинг бошига қолип (опалубка) тушиб кетган, оқибатда у вафот этган.

Ҳолат Янги Дархон маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйда содир бўлган. 2001 йилда туғилган Б.Ш. бошига 14-қаватдан қолип тушиб кетиб, вафот этган.

Дастлабки суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, ўлимга ҳаёт билан номутонасиб жароҳат, бош мия очиқ жароҳати, калла гумбази асосий суякларининг юз суякларига ўтувчи синишлари, боя мия лат еб мажақланиши, умуртқа поғонаси ва орқа мия ёпиқ жароҳати, олтинчи ва еттинчи кўкрак умуртқалари синишлари, орқа мия лат ейиши, кўкрак қафаси ёпиқ тўмтоқ жароҳати, тўш суяги, ўпкалар лат еб ёрилишлари, бош соҳаси эзилиб йиртилган яраси, ташқи ва ички қон йўқотиш, ички аъзолар кам қонлиги сабаб бўлган.

Тошкент шаҳри прокуратураси ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Мавзуга оид