Жамият | 10:12 / 13.03.2024
12366
1 дақиқада ўқилади

Тошкент марказида автомобил ёниб кетди

Амир Темур кўчасида “Матиз” транспорт воситасининг двигател қисмида қисқа туташув содир бўлган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

2024 йилнинг 13 март куни Миробод тумани Амир Темур кўчаси 33-уй қаршисида соат 08:00 ларда, ҳайдовчи 1993 йилда туғилган Н.А.га тегишли “Матиз” русумли транспорт воситасининг двигател қисмида қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида, ёнғин келиб чиққан.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид