Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 ойда газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 215 млрд сўм зарар етказилди
2024 йилнинг ўтган даврида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 215 млрд 648 млн сўм зарар етказилган.
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, 2024 йилнинг шу кунига қадар 2 156 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
88 млн 529 минг метр куб табиий газ (132 млрд 701 млн сўм) ва 77 млн 366 минг киловатт-соат электр энергиясидан (82 млрд 948 млн сўм) ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 215 млрд 648 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Икки ойда криптоактив ва майнинг фаолияти бўйича электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларни аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида 42 та ҳолат аниқланди. Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан жами 26 млрд 82 млн сўм (7 млн 999 минг киловатт/соат) миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
13:37 / 07.05.2025