Авдийивка атрофида Россиянинг «Бук» тизимлари, Бахмут яқинида украинлар «кошмармобил»и. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 749-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия регионларига ўнлаб дронлар ҳужум қилди. Рязанда «Роснефти» заводи зарбага учради.
- ТАСС ва бошқа маҳаллий нашрлар ФХХнинг Белгороддаги бошқармаси биноси ўққа тутилгани ҳақида хабар тарқатди. Кейинроқ бу хабарлар ўчириб юборилди.
- «РБК-Украина» манбаси тасдиқлашича, ФХХ биносига «россиялик кўнгиллилар» украин дронлари орқали ҳужум уюштирган.
- Россияликлар дрони Сумидаги турар жой биносига урилди. Қурбонлар ва яраланганлар бор.
- 12 март куни Кривий Риҳга йўлланган ракета зарбаси оқибатида беш киши ҳалок бўлиб, 40 ортиқ киши яраланган.
- Евроиттифоқ «Яндекс» ҳаммуассиси Аркадий Воложга қўйилган санкцияларни бекор қилди.
- РИА Новости Россия армияси тўғрисидаги «фейк» учун Михаил Зигарга қарши жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
- Европа иттифоқи мамлакатлари Украина учун қўшимча беш миллиард евро ажратишни маъқуллади.
Россиянинг «Бук» зенит-ракета комплекси Авдийивка яқинида
Россия давлат агентликлари «Бук» зенит ракета комплекси 2024 йил мартида Донецк областининг Авдийивка шаҳри яқинидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётгани фотосини тарқатди. 2022 йил ноябрда РФ мудофаа вазирлиги «Бук-М2» ва «Бук-М3»нинг «биргаликдаги жанговар вазифаси» видеосини эълон қилганди, видеода ушбу тизимлар «мунтазам равишда HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари, шунингдек турли масофадаги учиш аппаратларини йўқ қилаётгани» айтилганди. 2014 йилда «Бук-М1» биринчи модификацияси орқали Малайзия авиакомпаниясининг Донецк области устидан ўтаётган «Боинг» самолёти уриб туширилганди. Бортдаги 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Россия самолётга зарба учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Часив Ярдаги украин жангчилари олдинги чизиққа боришдан олдин
Часив Яр — РФ қўшини томонидан эгалланган Бахмутдан 13 километр масофада жойлашган шаҳар. Украина қуролли кучлари таъминот чизиғи ўтган ушбу шаҳар аҳолиси деярли тўлиқ эвакуация қилинган ва шаҳарда асосан ҳарбийлар қолган.
Украина қуролли кучларига тегишли «кошмармобил» Бахмут яқинида
2024 йил январида Украина қуролли кучлари илк бор «кошмаромобил»ни намойиш этганди — бу 56-алоҳида мотопиёдалар бригадаси кўнгиллилар билан бирга ясаган мобил баравар ўт очиш реактив қурилмаси. Унга снарядларни учиргич «Град» тизимидан олинган ва пикапга ўрнатилган. Ушбу қўлбола тизим бир неча ойдан буён Донецк областидаги жангларда қўлланмоқда.
Киевдаги ёдгорликда фронтда ҳалок бўлган украин аскарларининг портретлари
Мавзуга оид
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024