Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди
14 март куни Полшанинг LOT Polish Airlines авиакомпанияси Тошкентга биринчи парвозни амалга оширди.
Авиакомпаниянинг Boeing 737 МАХ 8 самолёти маҳаллий вақт билан соат 9:00 да Тошкент аэропортига қўнди.
«Бугун LOT Polish Airlines авиакомпаниясининг яна бир йўналиши очилди. Ўзбекистон дунёдаги энг қизиқарли мамлакатлардан бири бўлиб, Полша ва Европа йўловчиларига жуда кўп нарсаларни таклиф қила олади. Ишончим комил, ҳаво кемамиз бортида Марказий Осиёнинг юрагига қулай шароитда етиб бориш имконияти Полша ва Ўзбекистон ўртасида туризм ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун туртки бўлади. Биз бу йўналишни Ўзбекистон фуқаролари манфаатларини ҳам ҳисобга олган ҳолда очдик. Қулай транзит пункти бўлган Варшаванинг Chopin аэропортидан ўзбекистонликлар дунёнинг 80 га яқин шаҳарларига етиб бориши мумкин», деди авиакомпания бош директори Михал Фийол.
Тошкент – Варшава – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
LOT Polish Airlines — 1929 йилда ташкил этилган Полша авиакомпанияси, штаб-квартираси Варшавада жойлашган. Авиакомпания паркига 80 га яқин самолётлар киради ва унинг тармоғи 100 дан ортиқ турли йўналишларни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
15:58 / 12.05.2025