Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд ва Фарғонада сифати кафолатланмаган дорилар савдосига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Самарқанд ва Фарғона вилоятларида сифати кафолатланмаган ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Паст Дарғом туманида яшовчи фуқаро Хитой давлатида ишлаб чиқарилган 3600 дона S-Gen номли дори воситаларини 46 млн сўмга сотган вақтида ушланди.
Шунингдек, ундан мазкур дориларнинг гўёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сохта мувофиқлик сертификати ҳам ашёвий далил сифатида олинди. Бундан ташқари, унинг яшаш хонадонидан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 240 дона ViVaNarin номли дори воситаси ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро умумий қиймати 121 млн 800 минг сўмлик, 2400 дона “Ампициллин”, 1600 дона “Инфера”, 1600 дона “Ферровелл железа гидроксид сахарозный комплекс” ва 125 дона “Гонадотропин хорионический” номли дори воситаларини Наманган шаҳридаги дорихоналарга юбормоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг хулосасига кўра, ушбу дорилар – дори воситалари ва тиббий буюмлар Давлат реестрига рўйхатга олинмаганлиги ҳамда Сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги ва сақлаш шароитига амал қилинмаганлиги боис, уларни республика ҳудудида сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади.
Мазкур шахс муқаддам шу турдаги жиноятни содир этганлиги учун 2023 йил Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-1-моддаси билан жарима жазосига тортилган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025