Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 1 кг қорадорини 25,5 минг долларга сотаётган шахслар ушланди
Қўлга олинган уч нафар фуқаро ҳам Ургут туманида яшовчи шахслар бўлган.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қорадори сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинган.
Ургут туманида яшовчи фуқаро – 26 ёшли Б.Х., 28 ёшли М.Ж. ҳамда 35 ёшли Й.Ф. ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб келаётгани аниқланиб, Ургут тумани Жарқишлоқ маҳалласи ҳудудида 1 кг “опий”ни фуқарога 25,5 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Қайд этилишича, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025