Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 5 та автомобил ЙТҲга учради
Аҳмад Дониш кўчасидаги кўприкда Kinglong микроавтобуси, Lacetti ва 3 та Cobalt тўқнашуви оқибатида 3 нафар ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган.
Тошкентнинг Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида соат 19:40 ларда 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди.
Lacetti, 3 та Cobalt ва Kinglong русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида 3 нафар ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган.
Бу ҳақда хабар берган ИИВ ЙҲХБга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув олиб бормоқда.
Ўтган ҳафта Олмазор тумани Жарариқ кўчасида учта машина тўқнашган, оқибатда ҳайдовчилардан бири вафот этганди.