Ўзбекистон | 19:00 / 14.03.2024
16019
9 дақиқада ўқилади
Реклама

Туронбанк талабаларни ўқиш давридаёқ мутахассисга айлантирмоқда

Фото: Туронбанк

Бугунги кунда Ўзбекистонда ёшларнинг ривожланиши, таълим олиши ва турли соҳаларда тажриба орттириши учун кенг шарт-шароитлар яратилганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили» деб эълон қилиниши ёшларга бўлган эътибор юқори даражада эканлигининг тасдиғидир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ҳамда кўникмаларга эга, азму шижоатли, ташаббускор ўғил-қизларга таяниш бугунги давр талабидир.

“Туронбанк” АТБ ҳам ўз фаолияти давомида ташаббускор ёшларни доим қўллаб қувватлайди ва уларнинг билимларига таянади. Бугунги кунда

Туронбанкда умумий ҳисобда 1520 нафар ходим меҳнат қилаётган бўлса уларнинг 529 нафарини яъни 35%ини ёшлар ташкил этади.

Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қизиқиш ва интилишларини рағбарлантириш, билим ҳамда кўникмаларини мунтазам ошириб бориш мақсадида Туронбанк томонидан ёшлар билан ишлаш бўйича махсус стратегия ишлаб чиқилган.

Шижоатли ёш ходимларнинг фикри банк фаолиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини инобатга олиб, Туронбанкда раҳбар ва ёшлар ўртасида доимий учрашувлар ташкил этилади. Унда ёш банкирлар ўз ғоя ва ташббуслари билан бўлишадилар, банк фаолиятини ривожлантиришда мазкур ғоялар ва ёшларнинг фикри албатта инобатга олинади.  

Лазиз Усмонов “Туронбанк” АТБ Буҳгалтерия ҳисоби департаменти мутахассиси:

- Ишга 2023 йил январ ойида махсус тест ва суҳбат асосида қабул қилинганман. “Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари мнститути” Миллий Тадқиқот Университети талабасиман шунинг учун Туронбанкда 0,5 ставкада фаолият олиб боряпман. Бу ерда мени жуда илиқ кутиб олишди, эътиборли жиҳат шундаки, бу ерда биз каби ёшларни эшитишади, яъни биз бемалол ўз ғояларимиз ва фикрларимизни билдира оламиз ҳамда улар инобатга олинади.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган олий таълим - илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграция жараёнларини йўлга қўйиш, соддароқ қилиб айтганда, йирик таълим кластерини яратиш бўйича ташаббуслари ҳам Туронбанкда амалга ошириляпти. “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эса мазкур жараёнларда дастуриламал бўлмоқда.

Мисол учун 2022 йилдан ходимлар захирасини шакллантириш мақсадида “Туронбанк стипендияси” лойиҳасига старт берилди. Айни ташаббус доирасида молия ва иқтисодиёт йўналишида таълим жараёни йўлга қўйилган бир нечта олий ўқув юртлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳозирга қадар 200 нафарга талаба “Туронбанк стипендияси” соҳибига айланди. Улар ҳар ой махсус стипендияга эга бўлади, шартнома асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга эса тўлов контрактлари ҳам тўлаб берилади. Талаба нафақат назарий билимларни эгаллаши балки амалиётни ҳам мустаҳкамлаши лозимлиги инобатга олинган, шунинг учун талабалар таълимнинг 3 босқичидан бошлаб Туронбанкда ишлаш имкониятига ҳам эга. Улар банкда ўтказиладиган турли тадбирларда ҳам фаол иштирок этишади. Мисол учун Термиз Давлат университетининг 2 босқич талабаси Жаҳонгир Одинаев ҳам “Туронбанк стипендияси” соҳиби ва у олийгоҳдаги дарсларидан бўш вақтида “Туронбанк” АТБ Сурхондарё Банк хизматлари марказида иш ўрганиш учун ҳам вақт топади.  

Жаҳонгир Одинаев - “Туронбанк стипендияси” соҳиби:

- Мен 2022 йил Термиз Давлат университетига грант асосида ўқишга қабул қилинишим билан бирга “Туронбанк стипендияси” соҳиби ҳам бўлдим. Бундан нафақат мен, балки таълим олишим учун катта эътибор қаратадиган отам жуда хурсанд бўлдилар. Туронбанк бизга стипендия тақдим этишдан ташқари, иш ўрганишимиз, банкда ўтказиладиган турли тадбирларда иштирок этишимиз учун ҳам шарт-шароитлар яратиб бермоқда. Айниқса мен учун қувонарли бўлган ҳолат “Туронбанк интеллект” ўйинларида иштирок этганим бўлди.

Жаҳонгир каби талабалар олий таълим муассасасини тамомлагач Туронбанкда

тўлиқ иш билан таъминланадилар.

Малакали кадрлар тайёрлаш тизимини комплекс ривожлантириш мақсадида “Туронбанк” АТБ Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетида махсус ўқув экспериментал база сифатида “Смарт ўқув хоналар”ни ҳам йўлга қўйган. Ушбу хоналарда Банкнинг етук мутахассислари очиқ дарслар ўтказиб амалиётдаги иш услублари билан талабаларни яқиндан таништиради. Бу албатта назария ва амалиётнинг ижобий уйғунлашишига катта ҳисса қўшяпти.

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, “Туронбанк” АТБ биринчилардан бўлиб республикамиздаги молия ва иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган учинчи босқич талабаларини махсус тест синовлари асосида ишга жалб этишни ҳам йўлга қўйган. Мазкур лойиҳа доирасида талабалар назарий билимларини амалиётда қўллаш, тажриба ошириш, муайян маош олиш ва ўқишни тамомлагач молия муассасида фаолият олиб бориш имконига эга бўлди. Мазкур лойиҳа доирасида ишга қабул қилинган талабалар ҳозирги кунда раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бормоқда. Бунга “Туронбанк” АТБ Операцион департаменти Валюта операцияларини кузатиш бўлими бошлиғи Алижон Исломовни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Алижон Исломов “Туронбанк” АТБ Операцион департаменти Валюта операцияларини кузатиш бўлими бошлиғи:

- Мен Молия институтининг 4-босқич талабаси бўлган пайтим махсус тест ҳамда суҳбатлардан ўтиб “Туронбанк” АТБга 0,5 ставкага  ишга қабул қилинганман. Эътиборлиси ишга қабул қилинишим бўйича буйруқ бир кунда чиққан. Туронбанк менинг тўлов контрактимни ҳам тўлаб берган. Бу банкда ишлаётганимдан мамнунман, билимга чанқоқ интилувчан ёшлар Туронбанкда қўллаб қувватланади, ёш бўлсангиз ҳам қўлингиздан иш келса сизга имконият берилади, имкониятдан унумли фойдаланиш эса ходимларнинг ўзига боғлиқ.

Бундан ташқари Туронбанкда ёшларнинг билим ва кўникмалари ҳамда интеллектул салоҳиятларини ошириш мақсадида турли семинарлар, амалий ўқув машғулотлари ўтказилади. Турли йўналишлар бўйича халқаро тоифадаги мутахассислар томонидан ходимларнинг амалий кўникмалари оширилиб борилади. Ходимларнинг хорижий тилларни билиш даражасини янада юксалтириш мақсадида эса Туронбанк Ўқув марказида махсус курслар ҳам йўлга қўйилган.  

Ҳамида Раҳимова “Туронбанк” АТБ Муаммоли активлар билан ишлаш департаменти мутахассиси:

- Мен 2022 йил март ойида 4-курсни тугатаётган пайтим “Туронбанк” АТБ Юнусобод банк хизматлари марказига ишга қабул қилинганман. 2 йилдан буён ушбу банкда ишлаб жуда кўп тажриба орттирдим, меҳнат фаолиятим даврида кўплаб ҳамкасбларим орасида ўз ўрнимни эгалладим. Айни дам “Туронбанк” АТБ Бош офисида ўз меҳнат фаолиятимни олиб боряпман. Банкда биз каби ёшларга берилаётган имкониятлар эътиборга лойиқдир, биз ўз билимимиз ва тажрибамизни оширишимиз учун турли семинарларда иштирок этамиз.

- Ёш ходимлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва жамоавий бирдамликни таъминлаш бўйича “Team building” форматидаги семинар – тренинглар ҳам доимий тарзда ўтказилади. Унда Халқаро молия корпорациясининг тажрибали экспертлари ҳамда банкнинг етук мутахассисларидан ташкил топган махсус гуруҳ, ёшларнинг шахсий ва соҳавий ривожланишларига кўмак бериб келмоқда.

Шу билан бирга замонавий “HR” тизимини қўллаган ҳолда ходимларнинг ақлий кўникмаларини “Team building” методлари орқали ривожлантириш йўлида “Туронбанк - интеллект” ўйинларини ўтказиш ҳам йўлга қўйилган. Унда молия муассасасининг Республика миқёсидаги барча марказ ва офисларидан ходимлар иштирок этиб мантиқий фикрлаш қобилиятларини чархлаб боришади.

Шунингдек, Туронбанкнинг иқтидорли ўғил – қизлари хорижда малака оширишлари учун ҳам имкониятлар яратилган. Хусусан, Германия, БАА, Жанубий Корея, Чехия, Хитой, Туркия ва бошқа қатор ривожланган давлатлардаги нуфузли таълим дастурларида иштирок этишлари таъминланмоқда.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозим, Туронбанкда ёшларнинг нафақат интеллетуал салоҳиятини ошириш балки уларнинг жисмонан ва ақлан соғлом бўлишлари учун ҳам турли спорт мусобақалари, жумладан шахмат-шашка, стол тенниси, футбол ва сузиш спорт тури бўйича турнирлар ўтказилади.

Ишонамизки, бу каби кенг қамровли лойиҳалар яқин келажакда албатта ўз самарасини беради ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш йўналишида яхлит кластер тизими ривожлантирилади.  

Реклама

Мавзуга оид