Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 12:14 / 14.03.2024
13395
1 дақиқада ўқилади
Умумий овқатланиш корхоналари 1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади
2023 йил январ-декабр ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 20 378 та юридик шахс томонидан 999,4 млрд сўм солиқ тўланган.
Фото: Sputnik / Алексей Майшев
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, шундан 170,7 млрд сўми, яъни 17,1 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 2 трлн сўмдан ошган, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 26,3 млрд сўм.
Солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида қуйидагича:
- ҚҚС – 74,4 млрд сўм;
- фойда солиғи – 51,6 млрд сўм;
- ЖШОДС - 33,5 млрд сўм;
- бошқа солиқлар - 11,2 млрд сўм.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:23 / 26.03.2025
Нега ёғли овқатларни яхши кўрамиз?
09:33 / 13.02.2025
1,15 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш маскани аниқланди
07:44 / 14.12.2024
3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш шохобчаси аниқланди
21:53 / 26.09.2024