Ангрен ИЭС атмосфера ҳавосига етказилган зарар учун 533 млн сўм компенсация тўлайди
Корхонадан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли моддалар миқдори меъёрдан бир неча баробар кўплиги аниқланган.
Тошкент вилоятидаги Ангрен Иссиқлик электр станциясининг (ИЭС) атмосфера ҳавосига ташламалари таркибидаги зарарли моддалар миқдори меъёрдан бир неча баробар кўплиги маълум бўлди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, станциядаги 1-манбада углерод оксиди белгиланган меъёрдан 4,37 баробар, азот оксиди 7,68 баробар, 3-манбада эса азот оксиди меъёрдан 15,24 баробар юқори экани аниқланган.
Шу сабабли, корхонага нисбатан атмосфера ҳавосига етказилган зарар учун жами 533 миллион сўмдан ортиқ компенсация тўлови белгиланган.
Бундан ташқари, текширув ишларига тўсқинлик қилган Ангрен ИЭС ходимига нисбатан маъмурий баённома ҳам расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
18:37 / 29.10.2024
Олимлар газ плиталаридан фойдаланиш ва бевақт ўлим ўртасидаги боғлиқликни маълум қилди
16:27 / 29.10.2024
Ер атмосферасининг ифлосланиши рекорд даражага етди
17:56 / 23.10.2024