Тошкентда машина ўғирлаш билан шуғулланган 15 ёшли ўқувчи 3 йилга қамалди
У дарсларга бормаган ва бир неча марта машина ўғирлаган.
Тошкентда машина ўғирлаш билан шуғулланган 15 ёшли мактаб ўқувчисига ҳукм ўқилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Учтепа туманида 15 ёшли мактаб ўқувчиси машина ўғирлаб қўлга тушган. Суд мажлисида ўқувчи аввал ҳам бир неча марта машина ўғирлагани маълум бўлган.
Тафсилотларга кўра у учинчи машинани ўғирлагач йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Машина устунга бориб урилган. Ўсмир машинани пачақ ҳолида ташлаб кетган.
“Миллар” дастурида эфирга узатилган лавҳада айбланувчининг отаси сўнгги ўғрилик содир бўлган куни ўғли амакиси билан жанжаллашиб, уйдан чиқиб кетганини айтган.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан ўқувчи Жиноят кодексининг 267-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилган.
Судя унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган. Жазони ахлоқ тузатиш колониясида ўташи белгиланган.
Мавзуга оид
12:10 / 24.10.2024
Ўқувчилар ота-оналари қайси маҳсулот истеъмолига рухсат бермаслиги айтилди
12:58 / 17.10.2024
Сирдарёда 1-синф ўқувчиси игна санчиш билан жазоланаётгани айтилмоқда
12:10 / 10.10.2024
200 минг сўмлик ижара ва уч ўлим: Намангандаги мактаб ўқувчиси содир этган аянчли автоҳалокат тафсилотлари
16:52 / 02.10.2024