Доллар мустаҳкамланди, нефт нархи қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
Ҳафта давомида аксарият қимматбаҳо металлар ўсиш суръатини тақдим этди. Хусусан, алюминий, кумуш ва мис мос равишда 41 доллар, 88 сент ва 23 сентга қимматлашди. Шунингдек, нефтнинг WTI маркаси нархи 3,19 доллар, BRENT эса 3,44 долларга ошди.
Жаҳон молия бозори навбатдаги қайноқ ҳафтани муваффақиятли якунлади. Сўнгги ҳафта муҳим макроиқтисодий воқеаларга бой бўлди. Хусусан, АҚШда феврал ойи учун инфляция маълумотлари эълон қилинди. Бу кўрсаткич, прогнозлардан 0,1 фоизга баландроқ шаклланиб, 3,8 фоизни ташкил этди. Феврал ойидаги кўрсаткич аввалгисига олиб қараганда пасайган бўлса-да, инфляция сўнгги 3 ойдан бери прогнозга нисбатан ёмонроқ натижа қайд этиши баъзи таҳлилчиларда хавотир уйғотмоқда.
Jahon Insights канали экспертлари 11 мартдан 15 мартгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
S&P500 – 5117,1 (ҳафта бошидан -0,13 фоиз, йил бошидан +7,28 фоиз);
NASDAQ – 17808,2 (ҳафта бошидан -1,17 фоиз, йил бошидан +5,84 фоиз);
DJI – 38714,7 (ҳафта бошидан -0,02 фоиз, йил бошидан +2,72
фоиз).
АҚШ фонд индекслари макро кўрсаткичлар таъсирида сўнгги ҳафта коррекция суръатини тақдим этди. Хусусан, 500 та энг йирик компаниялардан таркиб топган S&P500 индекси 7 пунктга, NASDAQ индекси 210 пунктга, Dow Jones индекси эса 8 пунктга қисқарди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин – 2155 доллар (ҳафта бошидан -1,07 фоиз, йил бошидан +4,51 фоиз);
- Кумуш – 25,1 доллар (ҳафта бошидан +3,61 фоиз, йил бошидан +6,07 фоиз);
- Алюминий – 2270 доллар (ҳафта бошидан +1,84 фоиз, йил бошидан -4,65 фоиз);
- Мис – 4,1 доллар (ҳафта бошидан +5,95 фоиз, йил бошидан +5,89 фоиз).
P.S: юқорида қимматбаҳо металларнинг 1 унцияси нархи кўрсатилган.
Аксарият қимматбаҳо металлар ҳафта давомида ўсиш суръатини тақдим этди. Алюминий, кумуш ва мис мос равишда 41 доллар, 88 сент ва 23 сентга ўсди. Олтин нархи эса тебранган ҳолда олдинги ҳафта кўрсаткичидан 24 долларга арзонлашди.
Нефт
- WTI – 80,97 доллар (ҳафта бошидан +4,1 фоиз, йил бошидан +13,57 фоиз);
- BRENT – 85,26 доллар (ҳафта бошидан +4,20 фоиз, йил бошидан +10,67 фоиз).
Ҳафта давимида нефтнинг WTI маркаси 3,19 доллар, BRENT эса 3,44 долларга қимматлашди.
Валюталар
- USD/EUR: -0,43 фоиз (йил бошидан -1,36 фоиз);
- CNY/USD: +0,14 фоиз (йил бошидан +1,38 фоиз);
- TRY/USD: +0,84 фоиз (йил бошидан +8,96 фоиз);
- UZS/USD: +0,42 фоиз (йил бошидан +2,03 фоиз);
- RUB/USD: +1,81 фоиз (йил бошидан +3,49 фоиз).
АҚШ валютаси макроиқтисодий маълумотлар таъсирида бошқа валюталарга нисбатан мустаҳкамланди. Рубл 1,81 фоиз, евро 0,43 фоиз, Осиё мамлакатларининг валюталари лира, сўм ва юанлар мос равишда 0,84 фоиз, 0,42 фоиз ва 0,14 фоизга заифлашди.
Криптовалюта
- Bitcoin – 69 602 доллар (ҳафта бошидан +0,81 фоиз, йил бошидан +64,12 фоиз);
- Ethereum – 3742 доллар (ҳафта бошидан -3,55 фоиз, йил бошидан +63,93 фоиз).
Асосий криптолар кучли ва кескин ўсишни амалга оширганидан сўнг кичик коррекцияга учради. Bitcoin 0,81 фоизга кўтарилган бўлса, Ethereum 3,55 фоизга арзонлашди.
Бозорлар ҳақида қисқача
АҚШнинг сўнгги инфляция маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, молия бозори иштирокчилари фоиз ставкаси бўйича ҳаддан ташқари оптимистик қарашлари туфайли катта эҳтимол билан нотўғри прогноз берганлиги аён бўлди. АҚШ иқтисодиётида нарх босими сақланиб қолмоқда, шу сабаб Федерал захира тизими (ФЗТ) амалдорлари монетар сиёсатни юмшатишни кечиктириши кераклиги тўғрисида баён қилишди. Бозор иштирокчиларининг ставка бўйича прогнози ўзгарган бўлса-да, ФЗТ раиси Жером Повел ставкани улар ўйлаганидан кўпроқ ўзгаришсиз ушлаб туришга қодир ва бундай имкониятга эга эканлигини айтган. Аммо бандлик даражасининг секин-аста ёмонлашиши бозор иштирокчиларининг ставка пасайиши ҳақидаги умидини кучайтирмоқда.
Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 11 мартдан 15 мартгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.
Мавзуга оид
11:40
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
12:10 / 20.10.2024