Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Ўзбекистондаги маданий мерос объектлари реставрациясида қатнашмоқчи
Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эронинг Razigaran Arg-e Azadi Consulting Engineers Company компанияси директори Алиризо Аниси билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқотда Алиризо Аниси Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг энг етакчи мамлакатларидан бири сифатида билишини ва ўзбек тадбиркорлари билан биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича лойиҳаларда қатнатиш таклифини ҳам илгари сурди.
Томонлар мазкур йўналишда ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида фикр алмашди.
Бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Эрон томони дипломатик миссия биносида ташкил этилган ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан безатилган ва мамлакатимиз урф-одатлари ва анъаналари акс этган бурчак билан танишди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025