Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ветнам бош вазири билан музокара ўтказди
Ханой шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ветнам бош вазири Фам Мин Чин билан учрашди.
"Делегациямиз Ветнам бош вазири Фам Мин Чин жаноби олийлари томонидан қабул қилинди", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Ветнам Жануби-Шарқий Осиёда энг жадал ривожланаётган мамлакатлардан бирига айланган. Мамлакатлар ўртасида кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш кун тартибида устувор аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Ветнамга расмий ташрифи бошланди. Ташриф кун тартибидан Ханой шаҳрида қатор ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ва учрашувлар, шунингдек, Ўзбекистон-Ветнам бизнес-форуми ўрин олган.
Мавзуга оид
14:17 / 26.11.2024
Бахтиёр Саидов яҳудий раввиннинг ўлими муносабати билан Исроил элчисига ҳамдардлик билдирди
16:30 / 04.11.2024
15 та пирамида сиғади – дунёдаги энг катта ғор ҳақида нималар маълум?
14:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ бош котиби билан учрашди
12:10 / 23.10.2024