Киев ёппасига ўққа тутилди: ёниб кетган машиналар, шикастланган уйлар ва ҳосил бўлган ўралар — фотосуратларда
Бир ойдан ортиқ давом этган танаффусдан кейин Россия Украина бўйлаб ёпирилма ракета зарбаси йўллади, ракеталарнинг катта қисми Киевга учирилди. Украина пойтахтида 13 киши жароҳатланган.
Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари маълумотига кўра, Россиянинг ўнга яқин Ту-95МС русумли бомбардимончи самолётлари учирган ракеталар Киев вақти билан эрталабки соат 4 дан кейин Украина чегарасидан ўта бошлаган.
Украина ҚК ҳаво кучлари тунги ҳужум вақтида 31 та ракета уриб туширилганини хабар қилган. Украиналик ҳарбийлар ёзишича, РФ армияси Х-101/Х-555 русумли 29 та қанотли ракетадан фойдаланган. Бундан ташқари, «Искандер-М» ва «Кинжал» русумли яна иккита баллистик ракеталар ҳам бўлган.
Киев шаҳри маъмурияти хабар беришича, пойтахтнинг Шевченково районида кўп қаватли турар жой биноси шикастланган ва хусусий уй ёниб кетган. Святошинский районида ҳам кўп қаватли уй шикастланиши қайд этилган.
Бундан ташқари, Подолский районида парчалар қурилиш ҳудудига тушган, бинонинг томида ёнғин бошланган, шунингдек трансформатор станцияси ёниб кетган.
Тинч аҳоли вакилларидан 13 киши жароҳатланган, тўрт нафари шифохонага ётқизилган.
РФ мудофаа вазирлиги Украина ракета зарбалар йўлланганини тасдиқлаган. «Россия ҳаво-космик кучлари 21 мартга ўтар кечаси Украина қуролли кучларининг қарор қабул қилиш марказлари, моддий-техник таъминот базалари, махсус топшириқли кучлар ва ёлланма жангчиларнинг вақтинча жойлашув нуқталари бўйлаб юқори аниқликдаги ракеталар, жумладан «Кинжал» орқали зарбалар йўлланди. Зарбалардан мақсадга эришилди. Барча объектлар аниқ нишонга олинди», дейилади вазирлик баёнотида.
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024