Жаҳон | 17:19 / 21.03.2024
12801
5 дақиқада ўқилади

Харкивга ракета зарбаси ва фронтдаги капеллан. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 756-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Белгород областининг Грайворон шаҳри ўққа тутилиши оқибатида маҳаллий аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлди.
  • Россия қўшини Харкивдаги корхонага зарба берди. Қурбонлар ва яраланганлар бор.
  • Белгород Vampire баравар ўт очиш реактив тизимидан ўққа тутилди. Бир киши ҳалок бўлиб, икки киши яраланди.
  • Дронлар Энгелс шаҳрига ҳужум уюштирди. У ерда РФ қуролли кучлари авиациясининг стратегик базаси жойлашган.
  • Белгород областидаги еттита аҳоли яшаш манзилларига кириш жойларига блокпостлар ўрнатилди.
  • Украина ТИВ раҳбари Дмитро Кулеба Макрон қўшин юбориш ҳақида гапирганда фақат ҳарбийларни тайёрлаш учун инструкторларни назарда тутганини айтди.
  • Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украина яшаб олиши хавф остида экани, бу АҚШ хавфсизлиги учун ҳам таҳдид ҳисобланишини айтди.
  • Францияда суд илк бор сафарбарликдан қочган россияликка бошпана берди.

Харкив ўққа тутилиши

Россия қўшини 20 март куни Харкив бўйлаб Х-59 ракеталари билан ҳужум қилди. Харкив области раҳбари Олег Синегубов беш киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

Россия ракетаси Харкивнинг ғарбий қисмидаги Холодногорский районига зарба берди
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Зарбадан кейин ичида одамлар бўлган бинода ёнғин бошланган
Pavlo Pakhomenko / NurPhoto / Getty Images
Харкив области раҳбари Олег Синегубов тўққиз киши яралангани, шундан етти нафари шифохонага ётқизилганини маълум қилган
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Портлаш тўлқини ва ёнғин туфайли бинонинг бир қисми қулаб тушган. Қутқарувчилар бир неча соат давомида харобаларни тозалаб, омон қолганларни ва қурбонларнинг жасадларини олиб чиққан
Yevhen Titov / Global Images Ukraine / Getty Images
Украина президенти Володимир Зеленский кечки телемурожаатида Харкивда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга барча зарур ёрдамлар кўрсатилишига ваъда берди. Зеленский Харкив ва Украинанинг бошқа шаҳарлари ҳимояси учун ғарб иттифоқчилари томонидан тақдим этилиши мумкин бўлган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўта зарур эканини таъкидлаган.
George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин миномётчилари

Украиналик ҳарбийлар Россия қўшини қарийб бир йил муқаддам эгаллаб олган Бахмут атрофида мудофаани ушлаб турибди. Украина қуролли кучлари сўнгги ойларда ўқ-дори тақчиллигига учради — ғарбдаги иттифоқчилар уларни етказиб бериш бўйича ваъдаларини ўз вақтида бажара олмади. Россия қўшини снарядлар миқдори борасида анча устунлигига қарамай, украиналик ҳарбийлар РФ қўшини юришини тўхтатиб туришда давом этмоқда.

Бахмут атрофида мудофааланаётган украин бўлинмалари қаторида Қишки юриш рицарлари номидаги 28-алоҳида механизациялашган бригада ҳам бор 
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
28-алоҳида механизациялашган бригада жангчилари миномётдан ўт очишга тайёрланмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк областида РФ қўшини қарийб бутун фронт бўйлаб юриш қилишга уринмоқда — нафақат Бахмут атрофида, балки Авдийивка (РФ армияси бу шаҳарни феврал ойи ўрталарида эгаллаганди), Марйинка ва Новомихайловка йўналишларида ҳам.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Купянск атрофидаги бошпанасида капеллан

Украина қуролли кучлари сафларида турли диний конфессияларга мансуб бўлган ўнлаб ҳарбий капелланлар хизмат қилмоқда. Улардан бири — Павел Федосов — ҳарбий руҳонийларнинг миссиясини шундай тавсифлайди: «Улар ишончли елка вазифасини ўтайди. Ахир ҳарбий хизматчи самарадор бўлиши учун нафақат ўз қурол-аслаҳасига ишончи комил бўлиши, балки уни душман оловидан асрайдиган яширин куч — Худо томонидан ҳимояланганини билиши керак. Аслида, капеллан — аскарларнинг олий кучлар томонидан ҳимояланганлигига ишончидир».

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press

Мавзуга оид