Жаҳон | 16:26 / 22.03.2024
16338
3 дақиқада ўқилади

Киев аҳолиси Россия ракеталаридан бекинмоқда — ва ҳарбийлар учун қон топширмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 757-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Красноярск ўлкасида бир қанча колонияларни ёпиш режалаштирилмоқда. Маҳбусларнинг аксар қисми урушга кетгани туфайли қамоқхоналар бўшаб қолган.
  • Россияда авиация бомбаларини оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб ҳисоб берди Сергей Шойгуга мудофаа заводлари директори.
  • Миколайив ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, олти киши яраланган.
  • РФ мудофаа вазирлиги Белгород области устида Vampire баравар ўт очиш реактив тизимининг 10 та снаряди уриб туширилгани ҳақида маълум қилди. Белгород ўққа тутилиши вақтида беш киши жароҳатланган.
  • Чегарадаги Грайворон шаҳри маъмурияти маҳаллий аҳолини Белгород областини тарк этишга чақирди.

Киев ўққа тутилиши

Россия қўшини 21 мартга ўтар кечаси Киев бўйлаб ракета зарбалари йўллади. Бу Украина пойтахти сўнгги 44 кун ичида илк бор ўққа тутилиши бўлди. Шаҳар мэри Виталий Кличко Шевченково ва Святошинский районларида 10 киши жароҳатланганини маълум қилган. Уларнинг икки нафари шифохонага ётқизилган. РФ қўшини босқиннинг илк кунларидан буён Киевни ўққа тутиб келади.

Киев аҳолиси ракета зарбаси вақтида метро станцияларидан бирига тушиб яширинди
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Киев ўққа тутилиши вақтида рўй берган портлашлардан бири
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киев мэри Виталий Кличконинг маълумотига кўра, Россия ракеталари Святошинский ва Шевченково районларидаги турар жой биноларини шикастлаган. Подолск районида ракета парчалари ишлаб чиқариш корхоналари устига тушган.
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA
Украина президенти Володимир Зеленский хабар беришича, 21 март тонгида Киев шаҳри ва Киев области узра 30 га яқин ракета уриб туширилган
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA
Россияда Киев ҳимоясида турган Patriot тизимини айланиб ўта оладиган ракеталар йўқ, деган Володимир Зеленский ва яна бир бор Украинанинг барча шаҳарлари учун замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кераклигини қайд этган.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Киевдаги католик ибодатхонасида аскарлар учун донорлик қони йиғилмоқда

Украинада мамлакатни ҳимоя қилаётган ҳарбий хизматчилар учун мунтазам равишда қон йиғиш акциялари ўтказилади. Донорлик давлат миқёсида қўллаб-қувватланади, Украина президенти Володимир Зеленский Россия босқини бошидаёқ ҳарбийлар учун қон беришга чақирганди. Нодавлат тузилмалар, жумладан диний ташкилотлар ҳам ҳарбийлар учун қон йиғиш ишлари билан шуғулланади. Масалан, Киевдаги Авлиё Миколайив черковида шундай тадбир амалга оширилди.

Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA

Донецк областидаги украин мерганларининг тунги машғулоти

Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ddp / Vida Press

Мавзуга оид