Исроил армияси Ғазо секторидаги шифохона яқинида 170 фаластинлик ўлдирилганини маълум қилди
Баёнотда айтилишича, 800 нафардан ортиқ одам ҳибсга олинган, қурол-яроғ мусодара қилинган.
Исроил армияси (ЦАҲАЛ) 23 март куни Ғазо секторидаги Аш-Шифо шифохонасига уюштирилган рейд ва ҳужумларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 170 нафарга етганини маълум қилди.
Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, Исроил армияси ва Шин Бет хавфсизлик кучлари «тинч аҳоли, беморлар, тиббий гуруҳлар ва тиббий жиҳозларга зарар етказмаган ҳолда» ҳудудда «мақсадли жангларни» давом эттирмоқда.
Баёнотда айтилишича, ҳарбийлар 170 нафарга яқин фаластинликни ўлдирган ва 800 нафардан ортиқ гумондорни ҳибсга олган.
Исроил армияси душанбадан бери Аш-Шифо шифохонаси яқинида ҳужум уюштирмоқда ва бу минглаб беморлар ва кўчирилган фаластинликларнинг ҳаётини хавф остига қўйган.
Шунингдек, 18 март куни бошланган ва денгиз флоти бўлинмаси ва зирҳли бригада томонидан амалга оширилган рейд чоғида террорчи гуруҳларга тегишли инфратузилма ва қурол-яроғ омборлари аниқланган.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ўтган кун давомида Ғазодаги 35 га яқин нишонга, жумладан, қўмондонлик пунктлари ва террорчи гуруҳларга тегишли бошқа инфратузилма объектларига зарба берди.
ЦАҲАЛ маълумотларига кўра, Ғазонинг марказида Наҳал бригадаси аъзолари ўтган кун давомидаги шиддатли жангларда 15 га яқин террорчини йўқ қилган.
Мавзуга оид
09:17
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
10:30 / 23.11.2024
Халқаро суд қарори: Нетаняҳу ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024