Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги теракт: уч нафар тожикистонлик гумондорнинг алоқаси йўқлиги аниқланди
Москвадаги “Crocus City Hall” мажмуасида содир этилган терактни уюштиришда гумон қилиниб, суратлари тарқатилган тожикистонликларнинг уч нафари воқеага алоқаси йўқлиги ойдинлашди.
Тожикистонлик 29 ёшли Рустам Назаров кун бўйича Самара шаҳрида қариндошлари қуршовида бўлган.

Йигит ўз суратини интернетда кўргач, эрталаб маҳаллий кучишлатар тизимларга бориб, хато ҳақида маълум қилган. Теракт чоғида Самарада таксичи бўлиб ишловчи Рустам уйда ота-онаси билан кечки овқат тановул қилаётган бўлган.
Тожикистон ИИВ эса Москвадаги терактда гумон қилинаётларнинг икки нафари айни дамда Тожикистонда бўлиб турганини хабар берди. Гап Ривожиддин Исмонов ва Маҳмадрасул Насридинов ҳақида бормоқда.

Улар 2023 йилнинг 26 ноябрида Россиядан қайтиб келиб, шу кунгача мамлакатни тарк эмасдан, Тожикистондаги ўз турар жойларида яшаб келишган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025