Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Москва вилоятидаги терактни «даҳшатли ҳужум» деб атади
Шунингдек, АҚШ Москвадаги теракт ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлмаганини маълум қилди.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Москва вилоятидаги «Крокус Сити Ҳолл» концерт залида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларга ҳамдардлик билдирди.
Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби журналистлар билан ўтказилган брифингда маълум қилди.
«Биз ҳаммамиз Москвадан хабарлар ва видеолавҳаларни кўряпмиз. Биз кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қиламиз. Кадрлар шунчаки даҳшатли, уни кўриш жуда қийин. Бу оғир кун бўлди, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилалари билан биргамиз», деди Оқ уй вакили ва воқеани «даҳшатли ҳужум» деб атади.
Кирби, шунингдек, АҚШ Москвадаги теракт ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлмаганини маълум қилди.
«Крокус Сити Ҳолл»даги ҳужум ортида Украина турган бўлиши мумкинми, деган саволга жавоб берар экан, Оқ уй вакили ҳозир Украина ёки украиналикларнинг теракт билан боғлиқлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини айтди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:00 / 28.05.2025