Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвада содир этилган терактни кескин қоралади
Терроризмни оқлаб бўлмайди, дейилади департамент баёнотида.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралади.
«Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан бундай зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз. Ҳалок бўлганларнинг барча оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлигимизни билдирамиз», дейилади ТИВ баёнотида.
Аввалроқ, Москва вилояти, Красногорск шаҳридаги «Крокус Сити Холл» концерт залида отишма юз бергани, номаълум шахслар автомат милтиқдан одамларга қарата ўқ узгани, ўнлаб қурбонлар борлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
08:37 / 25.04.2025
Россияда терактни тайёрлаётган «марказий осиёликлар» йўқ қилингани хабар берилди
09:30 / 24.04.2025