Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Москва вилоятидаги терактни кескин қоралади
Қозоғистон президенти, шунингдек, теракт қурбонлари кўплиги муносабати билан Россия президентига ҳамдардлик билдирди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Москва вилоятида содир этилган террорчилик ҳаракатини қоралади.
«Қозоғистон Москвада тинч аҳолига қарши амалга оширилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди», деб давлат раҳбари сўзларини келтирди Оқ ўрда.
Тўқаев терроризмни оқлаб бўлмаслигини айтди ва БМТ аъзолари бегуноҳ фуқароларга нисбатан зўравонликнинг бу турини бир овоздан рад этишларини эълон қилишга чақирди.
Қозоғистон президенти топшириғига кўра, Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари зарур ҳолларда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёрдам кўрсатиши маълум қилинди.
Шунингдек, Тўқаев теракт қурбонлари кўплиги муносабати билан президент Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
Шу билан бирга, содир бўлган фожиали воқеалар муносабати билан Қозоғистон фуқаролари учун ишонч телефони рақами очилди.
Мавзуга оид
12:16 / 17.05.2025
Тўқаев туғилган кунини нишонламайди — Оқўрда
17:23 / 09.05.2025
Путин Тўқаевнинг отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирлади
16:29 / 15.04.2025
Лавров давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқини шартсиз қўлламаслигини айтди
17:19 / 11.04.2025