Спорт | 21:28 / 26.03.2024
33347
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Ҳонгконг устидан йирик ғалабага эришиб, ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқичига йўлланма олди

ЖЧ-2026 ҳамда Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Ҳонгконг устидан йирик ғалабага эришиб, ҳал қилувчи 3-саралаш босқичи ва Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё кубоги-2027га йўлланмани нақд қилди.

Фото: Tribuna.uz

Тошкентдаги учрашув олдидан бош мураббий Сречко Катанец бетоблиги сабабли ўз юртига қайтиб кетган бўлса-да, миллий жамоамиз Ҳонгконг билан баҳсда катта қийинчиликсиз ғалабага эришди. 

Элдор Шомуродов биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса, танаффусга қадар жароҳат олиб, 2-бўлимда майдонга туша олмади. Захирадан майдонга тушган Ҳожимат Эркинов ва Остон Ўруновнинг голи вакилларимизга йирик ғалабани келтирди – 3:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон 4-турдан кейин 10 очко билан кейинги босқич йўлланмасини муддатдан аввал нақд қилди. 

ЖЧ-2026 саралаши. 4-тур
Ўзбекистон – Ҳонгконг – 3:0

Ҳакам: Аҳмед Файсал Ал Али (Иордания)
Голлар: Элдор Шомуродов 20, Ҳожимат Эркинов 63, Остон Ўрунов 70.
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Отабек Шукуров, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (6.Диёр Холматов, 90), 14.Элдор Шомуродов (11.Остон Ўрунов, 46), 15.Умар Эшмуродов, 19.Азизбек Турғунбоев, 22. Аббосбек Файзуллаев (20.Ҳожимат Эркинов, 57), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 3.Акром Комилов, 8.Жамшид Искандеров, 17.Бобир Абдихолиқов, 18.Абдулла Абдуллаев, 21.Азизбек Амонов.
Ҳонгконг: 1.Япп Хунг Фаи, 2.Оливер Бенжамин Гербиг, 6.Ву Чунг Минг, 8.Тан Чун Лок, 13.Ли Нгаи Ҳои, 14.Пун Пуи Ҳин, 16.Чан Сиу Кван Филип (9.Матт Орр, 62), 20.Майкл Удебулузор (12. Лам Тинг, 78), 21.Ю Тзе Нам (3.Тсуи Ванг Кит, 78), 22.Соареш Жуниор (11.Лам Жордан Лок Кан, 78), 23.Сун Минг.

Мавзуга оид