Сунъий интеллектга ишонмайдиганлар – сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин?
Сунъий интеллект инсониятга яхшигина ёрдамчи бўлиб қолди. Айниқса технологик компаниялар СИ ёрдамидан кўпроқ фойдаланади ва кўпроқ фойда кўришлари мумкин. Лекин улар бунга қачонки одамларнинг сунъий интеллектга бўлган ишончига эга бўла олишса, эришади. Ҳозир дунё сунъий ақлга ишонадиганлар ва уни рад этадиганлар тоифасига бўлинган.
2024 йилда 28 та давлатда 32 минг иштирокчи ўртасида ўтказилган сўровномаларга кўра, респондентларнинг 38 фоизи инновацияларни қабул қилади, 35 фоизи эса рад этади.
Ҳозир сунъий интеллект муҳим бурилиш нуқтасида турибди. Одамларга инновацияларни қабул қила олишлари учун кўпроқ сабаб топиб бериш лозим. Чунки сунъий интеллект йиллик глобал иқтисодиётга 4,4 триллион долларгача фойда олиб келиши мумкин.
Одамларнинг технологияга ихтисослашган компанияларга ишончи баланд. Сўровномада қатнашган респондентларнинг 76 фоизи компанияларга ишонишини билдирган. Энди технологик компаниялар олдида сунъий интеллект ва технологияларнинг ижобий трансформациясига кўпроқ одамни ишонтириш вазифаси турибди.
Сунъий интеллект компанияларига бўлган ишонч эса технологик компанияларга қараганда пастроқ. Охирги 5 йилда бу ишонч 62 фоиздан 54 фоизга тушган. Ишончсизликнинг асосий сабаблари шахсий маълумотлар хавфсизлиги билан боғлиқ ташвишлар, сунъий интеллект инсонийликни қадрсизлантириши мумкинлиги, етарлича синовдан ўтказилмаганлиги ва жамиятга зарар келтириши мумкинлигидир.
Ишончсизлик билдирганларнинг фақатгина 22 фоизи ўз иш ўрнини йўқотишдан хавфсирайди. Кўриниб турибдики, одамларнинг қўрқувлари шахсий масалалардан кўра кўпроқ умумий жамият муаммолари билан боғлиқ.
Қандай қилиб сунъий интеллектга ишонтириш мумкин?
Иш жараёни билан кўпроқ таништириш орқали. Одамлар бирор нарсани қанчалик кам тушунса, уни қабул қилиш эҳтимоли шунчалик паст бўлади. Технологиядан фойдаланиш деганда фақатгина ўз смартфонлари ва шахсий компютерлари билангина чегараланадиган кам тажрибага эга бўлган кўплаб одамлар учун сунъий интеллект сирли бўлиб кўриниши мумкин.
Технология компаниялари эса пардани очиб, қандай қилиб сунъий интеллектдан фойдаланишларини тушунтиришлари керак. Маҳсулотларига сунъий интеллектни интеграция қилаётган компаниялар, истеъмолчилар аллақачон фойдаланаётган воситаларга сунъий интеллектни қай усулда қўшишларини кўрсатиб беришлари мумкин.
Масалан, тил ўрганиш иловаси бўлган Duolingo, сунъий интеллект дарсларни тезроқ яратишга қандай ёрдам бериши ҳақида блог постлари чоп этган.
Сунъий идрокнинг жамиятга фойдаси тегишини кўрсатиш орқали. Анти-сунъий интеллект фикрларнинг асосий қисмида 2 та сабаб бор: нотўғри маълумот тарқатиш хавфи ва иш ўринларининг сунъий интеллект томонидан эгалланиши натижасида иш ўринлари дисплазияси вужудга келиши мумкинлиги.
Албатта, бу хавфларни инкор этмаган ҳолатда сунъий интеллектнинг жамиятни яхшироқ қилиш учун бажараётган ишларини ҳам кўрсатиб бориш зарур.
Шахсларга нафи борлигини билдириш орқали. Сунъий интеллектга унчалик рўйхушлик бермаётганлар Google хариталари, спам филтрлари ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатларда ундан аллақачон фойдаланиб кўришганини билмайди. Сунъий интеллект истеъмол маҳсулотларига қанчалик чуқур кириб борса, технология компаниялари ҳам ўзларининг сунъий интеллект технологияси қандай ишлаши ва у қандай қилиб шахслар ҳаётини осонроқ, арзонроқ ёки чиройли қилишини батафсил кўрсатишлари керак.
Масалан, Samsung ўзи ишлаб чиқараётган маиший техникаларга сунъий интеллектни интеграция қиляпти. Microsoft компаниясининг Copilot СИ чатботи эса фойдаланувчиларга кундалик вазифаларни бажаришда кўпроқ самарали ва ижодкор бўлишга ёрдам беради.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, одамлар сунъий интеллект ҳаётларида борлиги учун ўзларини кўпроқ қулай ҳис қилишса, шунча тезроқ уни қабул қилишади.
Мавзуга оид
21:01 / 04.11.2024
ChatGPT туфайли дунёда энергияга бўлган талаб ошгани маълум қилинди
20:34 / 30.10.2024
Европада сунъий интеллект сабаб миллионлаб иш ўринлари хавф остида қолмоқда
23:20 / 26.10.2024
ChatGPT’ни алдаш ва ундан жиноятларни содир этиш бўйича маслаҳат олиш мумкинлиги аниқланди
22:17 / 23.10.2024