Ўзбекистон | 15:25 / 27.03.2024
4648
2 дақиқада ўқилади

Қум-шағални ноқонуний қазиб олиб, давлатга 6 млрд сўм зарар етказган шахслар аниқланди

Самарқанд вилоятида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган шахслар аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Оқдарё туман бўлими томонидан туман экология ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш соҳасида назорат инспекция ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, “А.Г” МЧЖ масъул шахслари ҳеч қандай ҳужжатларсиз “Кумушкент” ва “Халқобод” МФЙ чегарасидан оқиб ўтувчи Оқдарё дарёси муҳофаза зонаси ҳудудидан SANY русумли экскаватор ёрдамида жами 13 минг куб ҳажмдаги қум-шағал хомашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олишиб, давлат ва жамият манфаатларига 6 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, “B.B.” МЧЖ раҳбари Б.Э. “Зарафшон” массиви ҳудудидан балиқчилик хўжалигини ташкил қилиш учун ажратилган 11 гектар ер майдонидан ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 9,5 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олгани, шунингдек тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғирлик йўли билан уланиб, 177,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид