Тошкентда чинор дарахти шохларини кесган фуқаро 18 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди
Жорий йилнинг 26 март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Шайхонтоҳур тумани бўлими масъуллари томонидан туман ҳудуди бўйлаб навбатдаги экологик назорат тадбирлари амалга оширилди.

Фото: Тошкент шаҳар Экология бошқармаси
Амалга оширилган мазкур назорат тадбирлар давомида Шайхонтоҳур туманининг Абдулла Қодирий кўчаси, 2-сонли уй олдида фуқаро Ш.А. томонидан етти туп чинор дарахти шохлари ўсишдан тўхтамайдиган даражада кесилгани аниқланган.
Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ш.А.га нисбатан давлат инспектори томонидан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг йигирма беш баробари (8 500 000 сўм) миқдорида жарима ҳамда табиатга етказилган зарар учун (9 520 000 сўм) миқдорда таъсир чораси қўлланди.
Мазкур фуқаро табиатга етказган зарари учун жами миқдорда (18 020 000 сўм) тўлайдиган бўлди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар Экология бошқармаси.
Мавзуга оид

00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди

17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди

14:56 / 01.04.2025