Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада майнинг ферма ташкил этган шахс давлатга деярли 800 млн сўм зарар етказди
Зангиота туманида майнинг ферма ташкил этган шахс аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими, ДХХ, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Токзор” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи У.О. ўз уйида 6 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 789,8 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
14:14 / 22.02.2025
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди
23:02 / 18.12.2024
Шавкат Мирзиёев Зангиотада очилган 40 млн долларлик логистика марказини бориб кўрди
11:38 / 25.11.2024