Муборак тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғига суд ҳукм ўқилди
Унга 1 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
5 март куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти, Косон туман судида Муборак тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи И.У. Жиноят Кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
У давлат органи ёки давлат иштирокидаги ташкилотларда моддий жавобгарлик ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан 1 йил муддатга маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Хабарда мансабдор шахснинг қандай жиноятларни содир этганлигига ойдинлик киритилмаган.
Қайд қилинишича, И.У. суд ҳукми устидан апелляция тартибида шикоят берган.
Мавзуга оид
18:35 / 03.10.2024
Ўзбекистон глобал билимлар индексида 78-ўринни эгаллади
23:16 / 30.09.2024
Россияда мигрантлар фарзандлари мактабга имтиҳон билан қабул қилиниши мумкин
21:10 / 30.09.2024
Президент ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади
13:51 / 30.09.2024