Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж-2024 Олимпиадаси очилиш маросими ўтказилмаслиги мумкин
Франция разведкаси «Крокус»даги теракт туфайли тадбирнинг бекор қилинишини тавсия этмоқда.
Франция разведкаси Москвадаги «Крокус Сити Холл» концерт залида юз берган фожиадан кейин терактлар хавфи кучайгани туфайли ёзда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
«Крокус» терактидан сўнг, француз разведкаси «ҳарбий қуроллар ёки транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда оммавий терроризм қайтишидан» чўчимоқда. Разведка хизматлари маълумотларига кўра, Олимпиада очилиш кунида «афғон зонаси»дан уч-тўрт кишидан иборат «уйқуда ётган» террорчилар ҳужуми эҳтимоли кучайган.
«Спортчилар парадининг Сенадаги ҳозирги формати жуда кўп хавф туғдиради. Биз Б режасига ўтишимиз керак», деди разведка манбаси.
Ёзги Олимпия ўйинлари Франция пойтахтида 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади. Дастлабки режага кўра, очилиш маросими анъанавий стадионда эмас, Сена дарёсида ўтказилиши керак. 160 дан ортиқ қайиқ иштирокчи жамоалар делегацияларини Лувр ва Эйфел минораси ёнидан олиб ўтиши, маросимни 600 мингга яқин одам томоша қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
08:37 / 25.04.2025