Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда мактабларни ҳимоя қилиш учун мобил хавфсизлик бўлинмалари тузилиши мумкин
Франция ҳукумати таълим муассасаларидаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида мобил хавфсизлик бўлинмалари ташкил этиш устида ишлаяпти. Охирги кунларда мамлакатдаги 320 тадан ортиқ таълим муассасаларига таҳдидли хабарлар келиб тушган.
Франция ҳукумати таълим муассасалари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «мобил хавфсизлик кучлари» тузишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда республика таълим вазири Никол Беллуб CNews телеканалидаги чиқиши вақтида маълум қилган.
«Мен хавфсизлик муаммолари бўлган таълим муассасаларига юборилиши мумкин бўлган мобил кучишлатар бўлинмалар тузиш ниятидаман», деган Беллуб.
Вазир таълим муассасалари хавфсизлигини таъминлаш унинг устувор вазифаси эканини таъкидлаб, бу ишда у ҳуқуқ-тартибот идоралари, шунингдек, вилоят ва шаҳар ҳокимиятлари билан ўз саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш устида ишлашини айтиб ўтган. «Мобил хавфсизлик кучлари» кейинги ўқув йили бошида қўшимча ёрдамга муҳтож бўлган жойларда ташкил этилиши мумкин.
Француз мактабларида икки ўқитувчининг ўлдирилиши ортидан кескинлик юзага келган. Самуэл Пати 2020 йилда Париж чеккасидаги кўчада, Доминик Бернард беш ой олдин Аррасдаги мактабда ўлдирилган. Иккала қотилликда ҳам радикаллашган собиқ талабалар иштирок этган.
Охирги кунларда Франциядаги 320 тадан ортиқ таълим муассасаларига таҳдидли хабарлар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан бир неча жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс қўлга олинган.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025