Ўзбекистон | 17:00 / 30.03.2024
6310
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзтрансгаз”да мурожаатлар билан ишлашнинг янгича ёндашувлари

Фуқаро мурожаатлари – халқ билан мулоқот қилишнинг самарали усули. Айни йўналишда “Ўзтрансгаз” АЖда ҳам сўнгги йилларда эътиборли тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Мурожаатлар билан ишлаш бўлими мустақил бўлим сифатида шакллантирилиб, бевосита ташкилот раҳбари бўйсунувига ўтказилди.

Муаммоли масалалар билан ташкилот эшигини қоққан фуқаролар учун қабулхона ташкил этилиб, замонавий талаблар асосида жиҳозланди. Жамият тизимидаги ҳар бир бошқармада мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича масъул ходим белгиланди.

Уларнинг мурожаатлар билан ишлашдаги қонунчиликка оид янгиликлар тўғрисидаги билимларини бойитиш мақсадида мунтазам равишда масъуллар иштирокида семинарлар ўтказиш анъанага айланди.

Умуман олганда, жараён расмиятчиликдан холи этилди, эндиликда бирор масалада ташкилотга мурожаат қилган фуқаро билан ўша куннинг ўзида мулоқот ташкил этилади, муаммо йўналиш бўйича масъуллар назоратига олинади.

Айни фаолиятнинг натижаси ўлароқ жорий йилнинг биринчи кварталида “Ўзтрансгаз” АЖга 700 га яқин мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 100 дан ортиғи қаноатлантирилди, 400 дан ортиқ мурожаат юзасидан тушунтириш берилган. Ҳудудлардаги юртдошларимизни ўйлантираётган масалаларни жойида ўрганиш, ҳудудий идораларга нисбатан талабчанликни ошириш мақсадида тизим ташкилотларида сайёр қабуллар ўтказиш йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида жойларда 5 марта ишончли вакил иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Эндиликда фуқароларга қулайлик яратиш, муаммоларга зудлик билан ечим топиш, шунингдек вақт ва ресурсларни иқтисод қилиш мақсадида видео-конференц-алоқа форматида ҳам фуқаролар билан мулоқотни йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид