Зеленский: «Биз ярим йилни беҳуда йўқотдик»
Украина президенти Володимир Зеленский The Washington Post газетасига интервю бериб, агар Украина урушда ютқазса Россия президенти дунёни Россиянинг дўстлари ва душманларига бўлишини таъкидлади.
Қуйида Зеленскийнинг интервюдаги асосий фикрлари келтирилади.
«Агар АҚШ ёрдам кўрсатмаса Украинада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ҳам, Patriot ракеталари ҳам, радиоэлектрон кураш учун чалғитувчи ускуналар ҳам, 155 миллиметрли артиллерия снарядлари ҳам бўлмайди. Демак, биз қадамма-қадам чекинишга мажбур бўламиз.
Айтайлик, фронтни мудофаа қилиш учун кунига 8 мингта снаряд керак бўлса, сизда кунига 2 мингта ишлата олиш имконияти бўлса нима бўлади? Албатта, чекинишга, фронт чизиғини қисқартиришга мажбур бўласиз. Агар россияликлар уни ёриб ўтишса Украинанинг йирик шаҳарларига бостириб кира олишади.
Феврал ойида Авдийивка Россия томонидан эгаллангач, биз ҳарбийларимизнинг ақлли ҳаракатлари эвазига фронтни барқарорлаштира олдик. Ҳозирча у барқарор бўлиб турар экан, Украина янги қарши ҳужум учун янги бригадаларни қуроллантириши ва ўқитиши мумкин. Чунки агар биз қарши ҳужумни бошламасак, уни Россия бошлайди.
Мен Россия бизда қанча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракеталари борлигини билишни истамасдим, лекин умуман олганда ҳозир Украинага шаҳарларни ва инфратузилма объектларини ҳимоялаш учун ҲҲМ воситалари етишмаяпти. Қўллаб-қувватловсиз бизда ракеталарнинг улкан тақчиллиги келиб чиқади. Бу жуда катта муаммо бўлади. Биз ўзимизнинг ҲҲМ тизимларимизни ишлаб чиқаришни тобора кўпайтиряпмиз, лекин улар ҳозирча етарли эмас.
АҚШнинг Россия ичидаги энергетика объектларга берган зарбаларимизга реакцияси у қадар позитив бўлгани йўқ, лекин Вашингтон Украина қуролидан фойдаланишни чеклай олмайди. Биз фақат ўзимизда ишлаб чиқарилган дронлар билан ҳужум қилдик. Биз Россияни айнан шундай тўлов қилиш эвазига уларни Украина энергия тизимига зарба беришдан тийиб тура оламиз. Модомики бизнинг энергетика тизимимизни ҳимоялаш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими йўқ экан ва руслар бемалол ҳужум қилаётган экан, нега биз жавоб бермаслигимиз керак? Россия ҳам ёқилғисиз, электр энергиясисиз яшашни ўрганиши керак. Мана шуниси адолатли бўлади. Россия бизнинг инфратузилмамизга ҳужум қилишни бас қилган заҳоти биз ҳам тўхтатамиз.
Лекин токи Россияда ракеталар бор, бизда йўқ экан, улар ўз ракеталари билан барча жойлар — энергетика объектлари, мактаблар, заводлар, тинч аҳоли биноларига ҳужум қилмоқда. ATACM-300 — уларга яхши жавоб бўлади. Биз узоқ масофага уча оладиган ракеталардан Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун эмас, Қримдаги аэродромларга зарба бериш учун фойдаланамиз. Россия биз уларнинг самолётларни йўқ қила олишимиз мумкинлигини тушунганида у Қримдан туриб бизга ҳужум қилишни бас қилади. Бу биз уларнинг ўз сувларимиздан сиқиб чиқарган ҳарбий-денгиз флотига ўхшаш ҳодиса бўлади. Худди шу тарзда биз уларни Қрим аэропортларидан ҳам сиқиб чиқарамиз.
Украина дронлар ярмиясини тузган, уларнинг айримлари Россия ичкарисига 1000 км ва ундан ортиқ масофага учиб бора олади. Лекин уруш олиб бориш учун биргина дронлар етарли эмас. Ғалаба қозониш учун дронларнинг ўзи камлик қилади. Булар дрон, ракета эмас.
Президент Байден эҳтиёткорлик қилмоқда, чунки Россия томонидан ядровий ҳужум бўлишидан чўчимоқда. Владимир Путин ядровий зарбалар билан алмашишга таваккал қилмагани маъқул, лекин унинг хатти-ҳаракатини олдиндан айтиб бўлмайди. Унинг эси жойидамас. Дунёда ҳеч ким унинг нималарни хаёл қилганини 100 фоиз олдиндан айтиб бера олмайди. Мана, Байден нима учун эҳтиёткорлик қилмоқда.
Украина армиясининг энг яхши офицерлари ва аскарларини олиб кетган икки йиллик қақшатқич жанглардан сўнг уруш борасида чиқарилиши керак бўлган бош сабоқ — Путинни аввалроқ тўхтатиш керак бўлгани, бўлди.
2014 йилда Путин Қримни эгаллаганида президент Барак Обама бунга қаршилик қилмади. Европа ўз чегараларида хавфсизликни таъминлашни истаб, Россия билан катта савдо-сотиқни давом этишини хоҳлади. Путин Қримни эгаллади, бунга ҳеч қандай реакция билдирилмади. Ҳеч ким уни тўхтатмади. Ортга қараб айтиш мумкинки, фақат куч намойиши ўшанда ҳозирги даҳшатли можарони тўхтатиш усули бўлиб хизмат қилиши мумкин эди.
Путин айёр, лекин ақлли эмас. Ақлли одам билан курашаётганингда қоидаларга кўра уруш бўлишидан умид қилсанг бўлади. Айёр одам билан жангга киришиш доимо хавфли бўлган.
Биз ярим йилни беҳуда йўқотдик, Конгресс эса ҳамон баҳслашиб ўтирибди. Украина партиялар ўртасида сиёсий савдо предмети бўла олмайди. Украинага ёрдам кўрсатишнинг танқидчилари бу урушда ўртага нималар тикилганини шунчаки тушунишмаяпти. Агар Украина ютқазса, Путин дунёни Россиянинг дўстлари ва душманларига бўлиб олади».
Мавзуга оид
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
13:20 / 26.11.2024