Жаҳон | 17:40 / 03.04.2024
6940
6 дақиқада ўқилади

Днипрода Россия ракетаси спорт коллежи биносини шикастлади. Татаристонда дрон ётоқхонага урилди. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 769-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Татаристонда дронлар Елабуга ва Нижнекамскдаги корхоналарга ҳужум уюштирди. Жабрланганлар бор.
  • «РБК-Украина» Татаристонга дронлар ҳужуми — Украина ҳарбий разведкаси амалиёти эканини маълум қилган.
  • РФ қўшини Украинанинг Днипропетровск ва Кировоград областларига камикадзе дронлар ва Х-59 ракеталари билан ҳужум уюштирди.
  • Пётр Верзилов Россия армияси тўғрисидаги «фейк» иши бўйича саккиз йилу тўрт ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
  • Россияда уруш бошидан буён ҳарбий комиссариатларга ўт қўйиш ва темирйўлларда диверсия уюштиришда гумонланган қарийб 440 киши «аниқланган».
  • Зеленский сафарбарлик ёшини 27 дан 25 ёшга тушириш тўғрисидаги фармонини имзолади.
  • Россия қўшини Днипро бўйлаб ракета зарбаси йўллади. 18 киши жароҳатланган.

Татаристонга дронлар ҳужуми

Россия ва Украина ўртасидаги кенг кўламли уруш бошидан буён илк бор Татаристоннинг икки ҳудудида — Елабуга ва Нижнекамскда дронлар ҳужуми кузатилди. Бу шаҳарлар Украина билан чегарадан 1300 километр масофада жойлашган. Елабугада «Алабуга Политех» коллежи ётоқхонаси шикастланган. Татаристон расмийларига кўра, 14 киши жароҳат олган, улар орасида Қирғизистон, Шри-Ланка, Зимбабве, Руанда, Конго, Кения, Нигерия ва Жанубий Судан фуқаролари бор. Хабарларга кўра, ётоқхона Россия Украинага ҳужум қилишда фойдаланаётган Shahed типидаги дронлар йиғиладиган заводдан бир неча юз метр масофада жойлашган. Нижнекамскда дронлар «Танеко» нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудига учиб келган — бу «Татнефт» компанияси таркибидаги корхона ҳисобланади. «РБК-Украина» манбалари Татаристондаги корхоналарга дронлар ҳужуми — Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси (ГУР) амалиёти эканини хабар қилган.

«Алабуга Политех» коллежи талабалари яшаган ётоқхона
Осторожно, новости
Нижнекамскдаги «Танеко» нефтни қайта ишлаш заводида дронлар ҳужумидан кейин чиққан ёнғин
Baza

Часив Яр яқинидаги украин кучлари

Россия қўшини Донецк областидаги Часив Яр шаҳрига ҳужум қилишга уринмоқда, аммо шаҳарга яқинлашиб келишдан олдин улар украинларнинг Богдановка қишлоғидаги мудофаа чизиғидан ўтиши талаб этилади. Март ойи охири ҳолатига кўра, улар Богдановка қишлоғининг шарқий қисмини эгаллаган, аммо ғарбий қисмида украин ҳарбийлари мудофаани ушлаб турибди.

Часив Яр яқинида украиналик ҳарбийлар Британиянинг FV103 Spartan зирҳли транспортёрида кетмоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Фронтнинг ушбу участкасида бошқалари қаторида 5-алоҳида штурм бригадаси жангчилари ҳам жанг қилмоқда. Бу бўлинма Бахмут мудофаасида, шунингдек Лисичанск ва Вуҳлегорск учун жангларда ҳам қатнашган.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари жангчилари бевосита ҳарбий тўқнашувлар чизиғида бир неча кун ўтказишади, кейин олдиндан тайёрланган позицияларга дам олиш учун қайтишади, уларнинг ўрнига қуролдошлари олдинги чизиққа йўл олишади. Фотода 5-алоҳида штурм бригадасининг «Блоха» чақирув белгисига эга 21 ёшли жангчиси Богдан ротация доирасидаги қисқа таътил вақтида.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
5-алоҳида штурм бригада жангчилари қуролдошлари ўрнини эгаллаш учун Часив Яр атрофидаги позицияларга йўл олмоқда.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Днипро ўққа тутилиши

Россия қўшини 2 апрел куни Днипро бўйлаб ракета зарбаси йўллади. 18 киши жароҳатланган, жумладан беш нафар бола ҳам, деб хабар берган област маъмурияти раҳбари Сергей Лисак. Тўққизта кўп квартирали уйлар ҳамда тўртта ўқув биноси, жумладан болалар боғчаси ва спорт коллежи, ўнлаб автомобиллар шикастланган.

Зарба вақтида шикастланган спорт коллежида «қарийб 40 йилдан бўлажак спорт юлдузлари», жумладан олимпия жамоасига кирган спортчилар тарбиялаб келинган, деб эслатган област маъмурияти раҳбари Сергей Лисак
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Коллеж тарбияланувчилари жабрланмаган, улар ҳаво тревогаси сигнали чалиниши билан бошпаналарга тушишган. «Аммо барибир — душман уларга йўналтирган тажовуз ўз изини қолдиради. Из қолдиради, аммо синдира олмайди​​​​. Чунки улар — Украина келажаги. Ва келажак учун кураш давом этади. Ҳар ким ўз спорт турида натижаларга эришади», — дея қайд этган област раҳбари.
Arsen Dzodzaiev / Anadolu / ddp / Vida Press
Arsen Dzodzaiev / Anadolu / ddp / Vida Press
Arsen Dzodzaiev / Anadolu / ddp / Vida Press
Днипро ўққа тутилиши факти бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари уруш урф-одатларини бузиш бўйича (Украина ЖК 438-модда, 1-қисм) судга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилган бош прокурор офиси
Arsen Dzodzaiev / EPA / Scanpix / LETA

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари

Ўзини ўзи эълон қилган ДХР ҳукумати 2 апрел куни Донецк шаҳрига украин ҳарбийлари томонидан беш бор ўққа тутилганини маълум қилди. Кун давомида Киев, Киров ва Петров районлари йўналишида жами 14 та снаряд учирилган, деган шаҳарнинг Россия томонидан тайинланган раҳбари Алексей Кулемзин.

Донецкда яшовчи 75 ёшли Валентина Кравцова отишмадан кейин ўз квартирасида
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид