Жаҳон | 16:59 / 04.04.2024
12084
7 дақиқада ўқилади

«Уруш фақат тириклар ва ўликларга ажратади». Украин кўнгиллилари Донбассда ҳалок бўлганларнинг жасад қолдиқларини қидирмоқда

Украинада урушнинг 770-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Володимир Зеленский Россия «1 июнгача» қўшимча 300 минг кишини сафарбар қилмоқчилигини айтди. Кремл буни рад этди.
  • Украина ҳарбий разведкаси 2024 йилнинг биринчи ярмида Қрим кўпригига янги ҳужумни тайёрламоқда, деб хабар берди The Guardian.
  • РФ мудофаа вазирлиги «Крокус»даги терактдан кейин шартнома асосида хизмат қилиш истагини билдираётганлар сони ортганини маълум қилди. Вазирликка кўра, кўнгиллилар «қурбонлар учун қасос олиш» истагини билдирмоқда.
  • Татаристон раҳбари региондаги корхоналарни ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига ишониб қолмасдан, дронлар ҳужумидан мустақил ҳимояланишга чақирди.
  • Politico нашри Хитой, Саудия Арабистони ва Индонезия Евроиттифоқнинг Россия активларини мусодара қилиш бўйича режасига қўшилмаганини хабар қилди.
  • Франция мудофаа вазири Парижда Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлиги тўғрисида маълумот йўқлигини айтди.

Кун кадри. Лиман атрофида ёниб кетган дала

Украинадаги жангларда Россия қўшини ҳам, Украина қуролли кучлари ҳам кассетали ўқ-дорилардан фойдаланмоқда — бу кенг майдонга тарқаладиган майда суб ўқ-дорилардан иборат ажралувчи қисмга эга снарядлардир. Бундай ўқ-дорилар жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида тақиқланган, чунки улар айрим ҳолларда портламай қолади ва улар қўлланган ҳудудлар миналардан тозаланмаган ҳолатида тинч аҳоли ҳаёти учун хавфли ҳисобланади. Россия ҳам, Украина ҳам, Украина қуролли кучларига қурол етказиб бераётган АҚШ ҳам кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишни тақиқловчи конвенцияни имзоламаган.

Лиман атрофида кассетали ўқ-дорилар қўлланиши оқибатида ёниб кетган дала
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украинадаги қидирувчилар ҳалок бўлган аскарларнинг жасадлари билан

Россия ва Украина ўртасида кенг кўламли уруш кетаётганига икки йилдан ошди. РФ мудофаа вазирлиги ва Украина қуролли кучлари рақиб йўқотишлари тўғрисида тез-тез хабар бериб туради (бу маълумотларни мустақил манбалар орқали оператив тасдиқлаш имконсиз), аммо ўз йўқотишлари ҳақида жуда кам маълумот беради. Украина президенти 2024 йил феврал ойи охирида РФнинг кенг кўламли босқини бошланганидан буён 31 минг украин ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганини маълум қилган. «Медиазона» ва BBC рус хизмати журналистлари, шунингдек кўнгиллилар жамоаси март ойи охирига келиб Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлардан 49 281 нафарининг шахсини тасдиқлаган. Икки томондан ярадор бўлган, асир тушган ва бедарак йўқолган ҳарбийлар ҳақида тўлиқ расмий маълумотлар йўқ. Айрим украиналик ва россиялик аскарларнинг тақдирига шиддатли жанглар кечаётган ҳудудларда, жумладан Донецк областида ишлаётган кўнгиллилар ойдинлик киритмоқда.

Ҳалок бўлган ҳарбийлар тақдирига ойдинлик киритишда ёрдам бераётганлар орасида — Олексий Юков раҳбарлигидаги «Плацдарм» қидирув гуруҳи ҳам бор 
Adri Salido / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Юков 2024 йил январида «Ҳромадске»га берган интервюсида 24 йилдан буён ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганларни қидириш билан шуғулланишини айтган. Аввалига бу Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларни қидириш эди, 2014 йилдан эса у ва «Плацдарм» гуруҳидаги сафдошлари Украинада биринчи бўлиб Донбассда ҳалок бўлганларнинг тақдирини аниқлаш билан шуғулланишни бошлайди. «Ҳозир тарих айланиб кетди ва бизнинг боболаримиз билан биргаликда окопларда ўтириб, нацистлар Германиясига қарши курашганлар энди бизга қарши курашмоқда», — дейди у.
Adri Salido / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
«2014 йилдаёқ „дхрчилар“нинг оналари бу ерга келиб, биздан ёлвориб ёрдам сўраганди. Биз ёрдам бергандик, чунки биз одаммиз, барча оналар учун — дард бир хилда. Бу оналар учун ҳаёт тугаган, чунки булар улар дуо қилиб улғайтирган болалар. Она урушни қўллаши ёки қўлламаслиги мумкин, аммо факт бизга аён, — бу вайрон бўлган тақдирлар. Йигит ётибди, у қандай инсон бўлгани номаълум: меҳрибон ёки ёмон. Ундан аллақачон яшаш, инсон бўлиш имкониятини олиб қўйишган, чунки кимдир император бўлишни, совет иттифоқини тиклашни хоҳлаб қолган. Аммо наҳотки бу шунча одам ҳаётига арзийди?» — дейди Юков интервюда.
Adri Salido / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
«Ўликлар мен томонда, мен эса ҳамиша ўликлар томондаман, чунки улар ҳақида қайғурадиганлар йўқ», — дейди «Плацдарм» қидирув гуруҳи раҳбари
Adri Salido / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
«Биз россияликларнинг жасадларини оламиз ва ҳеч қачон уларни таҳқирламаймаиз. Биз учун ҳам, улар учун ҳам бу — қайғу. Бир томон қул бўлиб қолиш учун, бошқа томон — қул бўлиб қолмаслик учун курашаётгани даҳшатли», — дейди Юков
Adri Salido / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин ҳарбийларининг жасад қолдиқлари дафн этиш учун уларнинг оилаларига қайтарилади, россияликларнинг жасад қолдиқларини эса Украина қуролли кучларининг ҳалок бўлган ҳарбийлари жасадларига алмаштириш учун ҳукуматга топширилади
Adri Salido / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
«Биз бирорта жасадни четга чиқариб қўймаймиз — россияликникини ҳам, украиналикникини ҳам — барчасини оламиз. Ҳар бир россиялик аскар — украиналик ҳарбий хизматчига алмаштириш учун. Биз шунчаки жасадларни эмас, қалбларни ҳам қайтарамиз», — дея қайд этади Юков.
Adri Salido / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
«Уруш миллатига ва эътиқодига қараб ажратмайди. Уруш тириклар ва ўлганларга ажратади. Ҳеч ким урушда ғолиб бўла олмайди, чунки ҳаммада қурбонлар бўлади», — деб ҳисоблайди «Плацдарм» қидирув гуруҳи раҳбари.
Adri Salido / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Санкт-Петербургдаги билборд

Антон Ваганов / Reuters / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид