Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ кенгаши Исроилни жавобгарликка тортишга чорловчи резолюция қабул қилди
Фото: Reuters
5 апрел куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Фаластиннинг Ғазо бўлғасида содир этган эҳтимолий ҳарбий жиноятлари учун жавобгарликка тортишга чорловчи резолюция қабул қилди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Ҳужжатни қўллаб 28 давлат овоз берган. 13 давлат овоз беришда иштирок этмаган. АҚШ, Германия ва яна 4 давлат қарши овоз берган. Резолюцияда «жазосизликка чек қўйиш мақсадида инсон ҳуқуқлари ва халқаро гуманитар ҳуқуқларни чеклаганлик учун жазо муқаррарлигини таъминлаш зарурлиги» айтилган.
Матнда Исроилнинг босиб олинган Фаластин ерларида амалга оширган эҳтимолий ҳарбий жиноятлари ҳақида ҳам сўз боради. Sky News'нинг ёзишича, БМТ кенгаши резолюциясида давлатлар Исроилга қурол сотмаслик ва етказиб бермасликка чақирилган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025