Қирғизистон Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйишга қизиқиш билдиряпти
Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов "Манас" халқаро аэропортининг Ўш филиали директори Тимур Маданбеков билан учрашди.

Фото: Дунё
"Дунё" хабарига кўра, қирғиз томони Тошкент-Ўш-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини билдирди.
Учрашув якунида икки мамлакат фуқаролари учун қатор қулайликларни тақдим этадиган ва ўзаро туристлар алмашинувини оширишга хизмат қиладиган ҳаво қатновларини йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистоннинг тегиш ташкилотлари билан алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид

15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади

13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди

13:49 / 12.04.2025