Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:16 / 05.04.2024
10366
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи Тошкентда сезилди
Зангиота, Учтепа ва Олмазор туманларида зилзила кучи 2 баллни ташкил этган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 5 апрел куни Тошкент вақти билан соат 04:36 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 41,36 градус шимолий кенглик; 69,02 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 20 км шимоли-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Зангиота туманида 2 балл, 12 км;
- Учтепа туманида 2 балл, 15 км;
- Олмазор туманида 2 балл, 17 км.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025